• 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    32.97
  • 13 984 сум
    46.75
  • 166 сум
    2.04
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 14 февраля 2019

Самарқандда экскаватор Nexia билан тўқнашиб кетди

11 февраль куни, тахминан 6:00да Самарқанд вилояти 4Р-48 автомобиль йўлининг 11 километрида йирик ЙТҲ содир бўлди.

2232
0
Иллюстрация

ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, аянчли ҳодиса Самарқанд вилояти 4Р-48 автомобиль йўлининг 11 километрида содир бўлган. “Nexia” автомобили ҳайдовчиси “Жомбой-Эшимоқсоқ” йўналишида ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ва "Volvo" русумли экскаватор билан тўқнашиб кетган.

Ҳодиса натижасида "Nexia" ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш, одамлар ўлимига сабаб бўлса) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

2232
0