• 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 198 сум
    -30.3
  • 14 241 сум
    -41.49
  • 157 сум
    0.61
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 февраля 2019

«Ўзбекистон темир йўллари» Наврўз муносабати билан 50 фоизгача чегирмалар эълон қилди

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Наврўз байрами нишонланадиган 21-24 март кунлари ички рейсларга 50 фоизгача чегирмалар жорий этилишини эълон қилди.

2135
0
railway.uz

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ  матбуот хизматининг хабар беришича, чегирмалар Наврўз байрами муносабати билан жорий этилиб, ички рейсларга амал қилади.

Чегирмалардан қуйидагилар фойдаланиши мумкин:

- пенсионерлар, ногиронлар, 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахслар -- 50 фоиз чегирма; 

- мактаб ўқувчилари, коллеж, лицей ва ОТМлар талабалари, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ДХХ, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа маҳкамалар тизимидаги махсус таълим муассасалари ўқувчилари ва тингловчилари (гувоҳномалар тақдим этилганда) -- 15 фоиз;

- оилалар (икки кишидан - эр ва хотин, эр, хотин ва уларнинг 18 ёшгача болалари; 18 ёшгача фарзанди билан ота ёки она, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) -- 15 фоиз;

- жамоалар (тўрт ва ундан ортиқ киши) -- 15 фоиз.

Қўшимча қилинишича, «Афросиёб» тезюрар электропоездларининг барча тоифадаги йўловчиларига 10 фоизлик чегирмалар тақдим этилади.

2135
0