• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 4 марта 2019

Ўзбекистон ва Люксембург ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолайди

Люксембургнинг «Cargolux» авиакомпанияси Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун «Навоий» транспорт марказидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

2202
0
flickr.com

6 март куни Люксембург Буюк Герцоглигининг ташқи ва Европа ишлари вазири Жан Асселборн бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда ТИВ.

Ташриф дастурида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида музокаралар ўтказилиши ва томонларни қизиқтирган барча масалалар бўйича ўзаро муносабатларни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ташриф доирасида Ҳаво қатнови бўйича ўзаро англашув меморандуми имзоланиши режалаштирилган бўлиб, бу хусусан Люксембургнинг «Cargolux» авиакомпанияси томонидан 2020 йилдан эътиборан Осиё мамлакатларига транзит орқали ташиш учун «Навоий» транспорт марказидан фойдаланиш режалари билан боғлиқдир.

2202
0