• 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 938 сум
    -37.19
  • 13 961 сум
    -47.09
  • 159 сум
    -0.17
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 23 марта 2019

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни табриклади

АҚШ Президенти Дональд Трамп Президент Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади.

3057
0

Қуйида Президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган табрик матнини ўқишингиз мумкин:

"Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Муҳтарам Президент Жаноблари!

Наврўз Сизга, оилангизга ва Ўзбекистон халқига шодлик ва фаровонлик олиб келишини тилайман. Ушбу ажойиб байрам муносабати билан кўплаб америкаликлар ҳамда дунёдаги бошқа халқлар янгиланиш ва уйғониш айёмини биргаликда нишонладилар.

Ўтган йил май ойида Сиз билан бўлиб ўтган учрашув менга катта мамнуният бағишлади, Сиз амалга ошираётган ислоҳотлар суръати мени ғоят хурсанд қилмоқда. Америка халқи ва ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан ҳамкорлик учун янги имкониятлар очишда давом этмоқда. Биз Афғонистонда барқарор тараққиёт ва тинчликка эришишнинг тарафдори бўлган пайтда Сизнинг Шимолий йўлак масаласида қўллаб-қувватлашингизни қадрлайман. Наврўз муборак!

Самимият ила,

Дональд Трамп,

Америка Қўшма Штатлари Президенти"

3057
0