• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 марта 2019

Ўзбек пахтаси АҚШ "қора рўйхати"дан ўчирилди

Ўзбекистон пахтаси энди болалар меҳнати маҳсули эмас, дея хулоса қилмоқда АҚШ Меҳнат вазирлиги.

2680
0
livejournal

Ўтган ёз бошланган текширув натижасида бугунга келиб бу мамлакат пахта далаларида болалар мунтазам равишда ишлатилмаяпти, деб топилган.

Вазирлик бу борада Ўзбекистон ҳукумати, инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, Вашингтонда асосланган “Пахта компанияси” халқаро коалицияси берган ҳисоботларни ўрганиб чиққан.

Бу қарорнинг аҳамияти шундаки, Американинг бирор компанияси ёки ташкилоти мажбурий ёки болалар меҳнати эвазига етиштирилган маҳсулот билан ишлай олмайди.

1999 йилда жорий этилган тартибга биноан, болалар меҳнати кузатиладиган давлатлар билан алоқа чекланиши керак.

Ўзбекистон пахтасини “қора рўйхат”дан чиқариш республика билан ҳамкорликни осонлаштиради.

“Америка Овози” билан мулоқотда Ўзбекистон расмийлари, хусусан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ва мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича етакчилик қилиб келаётган Танзила Норбоева, Бош вазир ўринбосари, республикада бу муаммо бартараф этилиши йўлида конкрет чоралар кўрилмоқда, дейди.

ЎзАнинг хабарига кўра,“Пахта компанияси” назарида ҳозиргача эришилган ютуқлар мажбурий меҳнат батамом йўқ қилинди, дегани эмас. Аксинча, дейди коалиция аъзолари, бу муаммони ҳал этиш ҳаракати ҳали ҳам суст ёки кўп ҳолларда халқаро ҳамжамият кўзи учунгина қилинмоқда.

Ўзбекистондаги ислоҳотларни олқишлаётган ва жараёнларни қувватлашга бел боғлаган АҚШ Шавкат Мирзиёев раҳбарлигидаги республикага билдирилаётган ишонч ва ҳукумат билан эришилган келишувлар мамлакатни олдинга етаклайверади ва каттароқ қадамлар ташланаверади, деган умидда.

2680
0