• 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 345 сум
    -82.22
  • 14 501 сум
    -65.52
  • 150 сум
    2.74
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 13 августа 2021

Тошкент вилоятида 16 гектар ерни $5 миллионга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Мазкур икки фирибгар ўзларини МЧЖ ходимлари сифатида таништирган.

1108
0
ИИВ Матбуот хизмати

Бўстонлиқ туманида 16 гектар ерни $5 миллионга пулламоқчи бўлган икки шахс пойтахтда ушланди. Бу ҳақда ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 6 август куни Х.С. Тошкент вилояти ИИББга икки эркак ўзларини Davron Omad Service МЧЖ ишчилари деб таништириб, Бўстонлиқ тумани “Бўстонлиқ” ҚФЙда жойлашган 16 гектар ерни $5 миллионга сотишини, олдиндан аванс сифатида $200 минг беришини талаб қилаётганини маълум қилиб, ариза билан чиққан.

Шундан сўнг, мазкур аризага асосан суриштирув олиб борилиб, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида икки фирибгарлар Х.С.дан $200 мингни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, ушбу икки шахсга нисбатан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28/211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1108
0