• 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 695 сум
    40.84
  • 14 879 сум
    60.51
  • 162 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Спорт 13 августа 2021

Токио Олимпиадасида ўрин ололмаган спортчиларга ҳам пул мукофоти берилади

Ғолиб ва совриндорларнинг мураббийлари эса 20-40 минг АҚШ доллари билан тақдирланди.

1351
0
Президент матбуот котиби

Шавкат Мирзиёев Олимпия ўйинлари иштирокчилари ва мураббийлари билан учрашувда ғолиб ва совриндорларнинг мураббий ҳамда барча иштирокчиларни муносиб тақдирлашга қарор қилинганини таъкидлади.

“Биз Олимпия чемпионларининг тренерларини – 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотлашни лозим деб топдик. 

Агар Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи кўп йиллик оғир тайёргарлик жараёнидан ўтишини кўз олдимизга келтирсак, улар ҳам бугун ғолиблар қаторида тақдирланишга муносиб эканига амин бўламиз”, - дейди давлат раҳбари.

Маълум бўлишича, спортчиларнинг ҳар бири 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

1351
0