• 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 091 сум
    9.59
  • 13 844 сум
    7.36
  • 149 сум
    -1.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 12 апреля 2019

Тошкентда 11 000 доллар эвазига юридик университетга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган эркак ушланди

Бош прокуратура абитуриентни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган фуқаро М.Г. қўлга олинганини маълум қилди.

3271
0
UzNews.uz

Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ходимлари томонидан фуқаро М.Т.нинг мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда, фуқаро М.Г. 2018 йилда юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали фуқаро М.Т.ни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 11.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3271
0