Натижада, Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган Ўзгариш қишлоғи Тошкент шаҳри Сергели тумани таркибига ўтказилади. Бу ҳақда "Юксалиш" умуммиллий ҳаракатининг расмий Telegram каналида хабар берилмоқда.
Ўтказилган ҳудудда 4 та МФЙ (Пастдархон, Юқоридархон, Чорбоғ, Боғзор) мавжуд бўлиб, жами 428 гектар, шундан, қишлоқ хўжалиги ерлари 111,1 гектар, аҳоли хонадон ости ерлари 102,8 гектар, қурилишлар, кўчалар, саройлар ва майдонлар билан банд ерлар 134,8 гектар хамда сувости, йўл ости ва бошқа ерлар 78,5 гектарни ташкил этади. Аҳоли сони 11935 нафар. Жами хонадонлар сони 2242 та.