Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 136 сум
    -22.37
  • 14 068 сум
    -98.88
  • 153 сум
    -0.58
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 18 апреля 2019

Фото: Корея Республикаси Президенти Тошкентга келди

Олий мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида  Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов кутиб олди.

5233
0
president.uz

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Мун Чжэ Ин 18 апрель куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Бугун Корея Республикаси Президенти Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига ташриф буюриб, мамлакатларимиз ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган телемедицина лойиҳаси тақдимоти билан танишади.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея Президентларининг музокаралари 19 апрель куни Кўксаройда бўлиб ўтади. Унда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва гуманитар соҳалардаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.

Имзолаш учун салмоқли ҳужжатлар тўплами тайёрланган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги декларацияни қабул қилиш режалаштирилган.

5233
0