• 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 апреля 2019

Хорижда яшовчи ватандошлар учун виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилди

Ҳукумат қарори билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар учун таклиф қилишни расмийлаштириш ва кўп марталик кириш визаларини бериш тартиби соддалаштирилди.

3344
0
president.uz

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистонга таклиф қилишни расмийлаштириш, кўп марталик кириш визаларини бериш ҳамда уларни ички ишлар органлари томонидан вақтинча прописка қилиш тартиби соддалаштирилади, деб хабар берилмоқда Адлия вазирлигининг расмий Telegram каналида.

Низомга мувофиқ, ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш учун миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаларига, шаҳар бўлимларига (МваФР) қуйидагилар тақдим этилади:

- ариза-анкета;

- таклиф қилувчининг паспорти;

- ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

- таклиф қилувчининг ватандош билан қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжат;

- ватандош Ўзбекистонга оила аъзолари билан келмоқчи бўлса, уларнинг шахсини ва қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;

- таклиф қилувчининг 3,5х4,5 икки дона расми;

- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (20 минг 273 сўм).

МваФР бўлинмаси 3 иш кунида ҳужжатларни текширади. Сўнг аризани келишиш учун ваколатли органга юборади.

МваФР ваколатли орган билан келишганидан ва ижобий қарор қабул қилганидан сўнг таклифнома тўлдирилади ва таклиф қилувчига берилади.

Таклиф қилиш ҳақидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати 15 иш кунидан ошмаслиги лозим.

Таклифнома 3 ой амал қилади ва у кириш визаларини расмийлаштириш учун Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаменти ёки вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар билан берилади:

- виза талаби;

- e-visa.mfa.uz сайти орқали олинган электрон анкета;

- ватандошнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;

- кириш визалари Тошкент халқаро аэропортида олиниши мўлжалланган ҳолатларда – авиачипта ёки бронь нусхалари;

- давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция (300 АҚШ доллари).

Ҳужжатлар 5 иш кунида кўриб чиқилади ва амал қилиш муддати 2 йил бўлган кўп марталик “VTD” кириш визалари берилади.

Бундан ташқари, таклиф қилувчи ватандошни вақтинча прописка қилдириш учун МваФРга мурожаат қилади ва МваФР бўлинмаси 2 иш кунида 2 йиллик пропискани расмийлаштиради.

3344
0