20 апрель куни Жамбил областида содир бўлган йирик ЙТҲда ҳалок бўлган 11 нафар киши Ўзбекистон фуқаролари бўлганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Twitter'даги саҳифасида хабар берди.
"Қордайдаги трассада йирик ЙТҲ рўй берди ва Ўзбекистон фуқаролари бўлган 11 киши ҳалок бўлди. Марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдираман. Ўзбекистон Республикаси Президентига мактуб юбордим. Йўлларимиздаги ҳолат ИИВ йиғилишида айтганимдек бехавотир эмас. Ҳукуматга кечиктириб бўлмас чоралар бўйича топшириқлар бердим!", - дейилади хабарда.