• 12 099 сум
    -32.37
  • 14 134 сум
    9.5
  • 154 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 099 сум
    -32.37
  • 14 134 сум
    9.5
  • 154 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 23 апреля 2019

Расман: "Ҳаж" зиёратини амалга ошириш нархи 10 млн сўмга арзонлаштирилди

Жорий йилдан "Ҳаж" сафарини амалга ошириш нархи 10 миллион сўмга, "Умра" сафарини амалга ошириш нархи эса 1,3 миллион сўмга арзонлаштирилди.

4893
0
religions.uz

2018 йилда фуқароларимиз учун "Ҳаж" зиёратини амалга ошириш харажатлари 38 миллион сўмни ташкил этган. 2019 йилдан Саудия Арабистонида барча хизматларга 5 фоизлик қўшилган қиймат солиғи ва меҳмонхоналарга 2,5 фоизлик солиқ киритилди. Шунга кўра бу йил ҳаж зиёрати сарф-харажатлари тахминан 42-43 миллион сўм бўлиши кутилаётган эди.

Жорий йилдан ўзбекистонлик мусулмонлар учун ҳаж сафари харажатлари 33,3 миллион сўмгача туширилди, яъний ҳаж ибодатини амалга оширишни 10 миллион сўмга арзонлаштирилган. “Ҳаж-2019” мавсумидан сўнг умра сафари 1,3 миллионга арзонлаштирилди, деб хабар бермоқда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати.

Бундан ташқари, “Ҳаж-2018” тўловидан ортган 926,5 минг сўм миқдоридаги маблағ ҳар бир зиёратчига қайтириб берилди.

4893
0