• 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 165 сум
    -25.19
  • 14 331 сум
    -32.11
  • 159 сум
    -2.67
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 24 апреля 2019

Бухородаги ЙТҲда ёш она ва янги туғилган қизалоқ вафот этди

“Nexia” русумли автомашинанинг “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси билан тўқнашуви натижасида йўловчилар вафот этишди: она ва ёш бола.

2824
0
UzNews.uz

23 апрель куни Сурхондарё вилояти Денов туманида яшовчи 26 ёшли А.А. бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинани Бухоро вилоятининг Ромитан тумани ҳудудидаги автомагистраль йўлида ҳайдаб кетаётиб, ўзидан олдинда ҳаракатланиб бораётган фуқаро З.Ш. бошқарувидаги “КАМАЗ” русумли юк автомашинаси орқа томонига урилиб, тўқнашув содир этган, деб хабар бермоқда ИИВ.

Натижада “Nexia”автомашинаси йўловчиси С.К. исмли аёл жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган ҳамда “Nexia”нинг қолган йўловчилари, С.К.нинг турмуш ўртоғи Ж.Р. ва 2019 йилда туғилган И.А. исмли қизи, Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида яшовчи Ш.С.лар касалхонага ётқизилиб, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай қизалоқ вафот этган.

2824
0