• 12 191 сум
    18.39
  • 14 303 сум
    -53.89
  • 157 сум
    0.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    18.39
  • 14 303 сум
    -53.89
  • 157 сум
    0.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 апреля 2019

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди.

2863
0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида ўзи учун ажратилган қароргоҳда 25 апрель куни Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Беларусь Президентининг Ўзбекистонга ўтган йилги расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очгани, уларни сифат жиҳатидан янада юқори даражага олиб чиққани ва амалий мазмун билан бойитгани алоҳида таъкидланди.

Учрашувда илгари эришилган келишувлар ижросининг бориши батафсил кўриб чиқилди. Президентлар икки мамлакат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми жадал ортаётганини мамнуният билан қайд этдилар.

Учрашувда ўзаро савдони кенгайтириш, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, тиббиёт, фармацевтика, туризм соҳаларида қўшма дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш, таълим, маданият ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар бўйича ҳам фикр алмашилди. 

Икки давлат раҳбари шерикликнинг янги йўналишларини самарали ривожлантириш мақсадида турли даражадаги мулоқотни фаол давом эттиришга тайёр эканини таъкидлади.

2863
0