• 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 апреля 2019

Шавкат Мирзиёев Пекинда Эмомали Раҳмон билан учрашди

25 апрель куни Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашди.

2935
0
president.uz

Президентлар кейинги йилларда сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилган кўп қиррали Ўзбекистон-Тожикистон ҳамкорлиги ривожланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

Савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг аниқ масалалари муҳокама қилинди. Ўзаро савдо ҳажмини янада ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар ижроси ҳам кўриб чиқилди.

Ўтган йил Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари ривожида тарихий йил бўлгани, ўзаро давлат ташрифлари натижасида у стратегик шериклик даражасига кўтарилгани алоҳида қайд этилди.

Бу борадаги ишлар натижасида икки томонлама товар айирбошлаш ҳажми сезиларли ошиб, ҳудудлараро ва гуманитар алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон мамлакатларимиз ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини таъкидладилар.

2935
0