Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, боғ ҳудудида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округининг 150 нафарга яқин ҳарбий хизматчилари Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари образини гавдалантирган.
Қайд этиб ўтамиз, мазкур тадбир “Севимли” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Эслаб” кўрсатуви ижодкорлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан телекўрсатувнинг байрам сонини суратга олиш давомида бўлиб ўтган.
Ушбу саҳна кўриниши байрам арафасида телеканал орқали эфирга кетадиган кўрсатувнинг асосий қисми бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, тасвирга олиш жараёнларида Маданият вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ҳамда округ қўмондонлиги вакиллари иштирок этган.