• 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 апреля 2019

Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни Пекин шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.

2603
0
president.uz

Давлатимиз раҳбари Бош котибни самимий қутлаб, Самарқанд ва Нью-йорк шаҳарларида ўтган мазмунли суҳбатларни илиқлик билан эслашини, ушбу мулоқотлар Ўзбекистон билан БМТ институтлари ва ташкилотлари ўртасидаги шерикликни мустаҳкамлашга хизмат қилганини таъкидлади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Марказий Осиё бўйича ва Тошкентдаги Афғонистон бўйича халқаро конференцияларни, Самарқанд шаҳрида ўтган Инсон ҳуқуқлари бўйича Осиё форуми ва бошқа тадбирларни шахсан қўллаб-қувватлагани учун Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди. 

Президентимиз Бош котибнинг БМТни ислоҳ қилиш, халқаро хавфсизлик ва барқарорликни, изчил тараққиётни таъминлаш йўлидаги ташаббуслари ва саъй-ҳаракатларини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирди. Ушбу ислоҳотлар Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган қатъий ислоҳотларни фаол давом эттиришга хизмат қилишига умид билдирди.

БМТ Бош котиби Президентимиз билан яна бир бор учрашиб турганидан мамнун эканини таъкидлаб, Ўзбекистон ташаббуслари халқаро ва минтақавий хавфсизликни мустаҳкамлаш, маънавият, таълим, экология, туризм каби соҳаларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутаётганини қайд этди.

БМТ Бош Ассамблеясининг Марказий Осиё бўйича тарихий аҳамиятга эга резолюцияси ҳамда Маърифат ва диний бағрикенглик бўйича резолюцияси қабул қилингани Ўзбекистоннинг бу борадаги саъй-ҳаракатларининг халқаро эътирофи бўлди. 

Антониу Гутерриш Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Оролбўйида аҳоли турмуши сифати ва даражасини ошириш, замонавий уй-жой, ижтимоий инфратузилма ва саноат объектларини қуриш, умуман, Орол фоижасининг салбий оқибатларини юмшатиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирларни юксак баҳолади.

Учрашувда, жорий йил октябрь ойида Нукусда бўлиб ўтадиган Оролбўйида экологик инновация ва технологияларни ривожлантириш бўйича халқаро конференция якунида Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеясига ушбу ҳудудни "Экологик инновация ва технологиялар ҳудуди" сифатида эълон қилишга доир махсус резолюция қабул қилиш ташаббуси билан чиқиши режалаштирилгани таъкидланди.

Бундан ташқари, 2020 йилда Тошкент шаҳрида Озон қатламини емирувчи моддалар бўйича Монреал протоколини амалга ошириш масалаларига бағишланган халқаро конференция ўтказилиши қайд этилди.

Суҳбат чоғида Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан ҳал этиш минтақамизда барқарорликни таъминлашнинг муҳим омили экани таъкидланди.

Антониу Гутерриш Ўзбекистон билан кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун зарур барча кўмакни кўрсатишга тайёр эканини яна бир бор тасдиқлади.

2603
0