• 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 27 апреля 2019

Андижонда прокурор ёрдамчиси пиёдани уриб юборди

Прокуратура ходими “Нексия” автомобилида эркак кишини уриб кетди. Текширувда аниқланишича, пиёда маст ҳолда қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмидан ўтган.

6088
0
UzNews.uz

25 апрель куни соат 23:00 ларда Андижон вилояти Марҳамат туман прокурорининг катта ёрдамчиси Б.П. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини “Марҳамат-Асака” транспорт қатнов йўлида бошқариб кетаётган вақтида, қатнов йўлининг ўрта қисмида ҳаракатланиб бораётган пиёда Б.Б.ни автомашинасининг олд қисми билан уриб юборган, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.

Натижада, фуқаро Б.Б. олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан ўша куннинг ўзида вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов жараёнида суд-тиббиёт, суд-трассологик ва суд-автотехника экспертизалари тайинланган. Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, марҳум Б.Б. ҳодиса содир бўлишидан аввал кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилганлиги аниқланган. Мазкур ҳолат марҳумнинг яқин қариндошлари, ҳодиса содир бўлишидан бироз аввал кўришган дўстларининг кўрсатмалари билан ҳам тасдиқланган. Шунингдек, тергов йўли билан пиёданинг қатнов йўлининг ўтиш мумкин бўлмаган қисмида автомашиналар ҳаракати йўналишига қарама-қарши траекторияда ҳаракатланиб келганлиги аниқланган.

Терговнинг бориши устидан Бош прокуратура томонидан алоҳида назорат ўрнатилди.

6088
0