• 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 29 апреля 2019

Маҳаллада дув-дув гап бўлган “Қўшнилар сайли”

Қачон? Қаерда? Кимлар учун? Ҳозир сизда мана шундай кутилмаган саволлар туғилиши табиий. Келинг, яхшиси қўшниларни бўлажак уйлари ҳудудида тўплаган ажойиб тадбир ҳақида батафсил ҳикоя қиламиз.

1638
0

28 апрел куни Тошкентнинг энг шов-шувли лойиҳаларидан бири бўлмиш “OLMAZOR BUZINESS CITY”да ноанъанавий сайл ташкил этилди. Унутилмас тадбир дастурини ўз ичига олган ушбу маросим бўлажак қўшнилар учун чинакам байрамга айланди.

Қўшнилар сайлига “OLMAZOR BUZINESS CITY” ТЖМ уйларидан ҳарид қилган хонадон соҳиблари таклиф килиб, уларни бир бирлари билан яқиндан танишишлари мақсадида қўшнилар сайли уюштирилди .

Даставвал, меҳмонлар карнай-сурнай садолари остида қарши олиниб, ажойиб фуршет дастурхонидан баҳраманд бўлишди. Шу дамда сайлнинг кульминацион қисми – миллий таомларнинг шоҳи бўлган Паловни тайёрлаш бўйича мусобақага старт берилди.

Беллашувда Самарқанд, Фарғона ва Тошкент ошлари тайёрланди. Бу жараёнга эса бевосита тадбир меҳмонлари жалб этилиб, улар “Сабзи тўғраш” мусобақасида иштирок этишди. Жажжи болажонлар учун эса мазали поп-корн ва ширин пахталар улашилди.  

Ҳеч бир ўзбекона маросим шарқона куй ва тароналарсиз ўтмагани каби тадбир давомида дилтортар наволар ҳамоҳанглигида жозибадор рақс намойишлари, эстрада хонандалари ҳамда аниматорларнинг чиқишлари ҳам ҳавола этилди. Бундан ташқари, сайл давомида суратлар чизиш, лойдан сопол буюмлар ясаш бўйича қизиқарли маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Бугунги сайлда нафақат байрамона шоу-дастурлари, балки болалар ва уларнинг ота-оналари учун махсус танловлар ҳам ташкил этилди. Ғолиблар“OLMAZOR BUZINESS CITY” томонидан янги хонадонлар учун совғалар билан такдирланди. Айниқса, аниматорларнинг қувноқ рақс флешмоблари болаларга кўтаринки кайфият ва хурсандчилик улашди.

“Қўшнилар сайли” –  ўзбек халқининг азалий қадриятлари, гўзал урф-одатларини ўзида жамлаган, келажак авлодга муносиб ўрнак бўла оладиган маросим бўлиб, шу тариқа “OLMAZOR BUZINESS CITY” янги уй эгалари орасида ҳамжиҳатлик, бирдамлик ва дўстона муносабатларни шакллантиришга ҳисса қўшади.

Сайл сўнгида барча қўшнилар ва меҳмонлар байрамона ошдан баҳраманд бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, “OLMAZOR CITY” ТЖМ янги Олмазор кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли ўртасидаги 24 гектардан зиёд ҳудудни қамраб олган бўлиб, ушбу мавзеда маъмурий бинолар, кўп қаватли уйлар, замонавий бизнес марказ, меҳмонхона ва хиёбон, таълим муассасалари қуриш режалаштирилган.

“OLMAZOR CITY” ТЖМ – тўғри жой, тўғри лойиҳа, тўғри нарх уйғунлигидаги муносиб маскан. Ушбу муҳташам маҳаллада қўшнилар сайли каби кўнгилочар тадбирлар анъанавий тарзда давом этади.

Реклама ҳуқуқи асосида

1638
0