• 12 191 сум
    18.39
  • 14 303 сум
    -53.89
  • 157 сум
    0.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    18.39
  • 14 303 сум
    -53.89
  • 157 сум
    0.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 апреля 2019

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

Бугун, 29 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.

2203
0
president.uz

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларининг кенгайиши ва мустаҳкамланишида, турли соҳалардаги серқирра ҳамкорликнинг ривожланишида кузатилаётган барқарор ижобий тенденцияни катта мамнуният билан қайд этдилар, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида илгари эришилган келишувларни изчил амалга ошириш, ҳудудлараро ҳамкорлик имкониятларини тўлиқ ишга солиш, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни кенгайтириш муҳимлиги алоҳида қайд этилди.

Президентлар минтақавий инфратузилма лойиҳаларини кўриб чиқишга алоҳида эътибор қаратдилар. Хусусан, Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш муҳимлиги ва иқтисодий долзарб экани таъкидланди.

Томонлар ушбу лойиҳанинг барча иштирокчилари ўртасида ўзаро англашув мавжудлигини ва улар бўлажак ҳамкорликка тайёр эканини мамнуният билан қайд этдилар.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари қардош халқларимиз фаровонлиги ва манфаатлари йўлида ҳамкорликни ҳар томонлама ривожлантириш, Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги анъанавий дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш борасида интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқладилар.

2203
0