Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, 29 апрель куни соат 19:40да Оҳангарон йўлида скутер, “Тико” автомобили ва 44-сонли йўловчи автобуси иштирокида ЙТҲ содир бўлган. Ҳодиса натижасида скутерни бошқариб кетаётган 34 ёшли А.А. воқеа жойида вафот этган. Гувоҳлар, “Тико” ва автобус ҳайдовчиларининг маълумотига кўра, скутер светофорнинг қизил белгиси қаршисида тўхтаб, “Тико” автомобили билан тўқнашув содир этган ва оқибатда А.А. бошқарувни йўқотиб, “Тико”нинг ўнг тарафида ҳаракатланиб келаётган автобусга урилган.
ЙТҲнинг дастлабки сабаби: скутер ҳайдовчиси томонидан масофа сақланмаганлиги.