• 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 106 сум
    -24.45
  • 14 233 сум
    -12.97
  • 153 сум
    -0.48
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 апреля 2019

ТИВ Россияда ўзбекистонлик аёлнинг ўлдирилиши юзасидан изоҳ берди

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашади.

21249
0
Видеодан кадр

Эслатиб ўтамиз, 29 апрель куни Тула областининг Узловая шаҳрида эркак киши ўзбекистонлик кассир аёлга ҳужум қилиб, пичоқ билан жароҳат етказган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ берди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисмида (одам ўлдириш) кўзда тутилган жиноят аломатлари бўйича жиноят иши очилган. Мазкур қотилликни амалга оширганликда гумонланаётган 34 ёшли эркак қўлга олинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда элчихона Консуллик бўлими ушбу мудҳиш ҳодисани марҳуманинг жасадини Сурхондарё вилоятига олиб келишда кўмаклашиш мақсадида назоратда ушлаб турганини маълум қилган.

21249
0