Часть путепровода в Ташкенте, который должен был прослужить более 100 лет, обрушилась спустя два года
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    -33.37
  • 13 990 сум
    -77.41
  • 153 сум
    -0.32
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2019

“Халқ банки”нинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Банк ходимлари кредит маблағларини фуқароларга мақсадсиз равишда ажратганликда айбланмоқда.

3355
0
ЎзА

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Китоб туман (Қашқадарё вилояти) бўлими ходимлари томонидан “Ҳар бир оила-тадбиркор” давлат дастури бўйича фуқароларга “Иссиқхона” қуриш учун ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши юзасидан мониторинг ўтказилди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Текширув давомида туманда тузилган ишчи гуруҳ ва банк ходимлари томонидан кредит олиш учун мурожаат қилган фуқароларнинг эҳтиёжмандлиги жойига чиқиб ўрганилмасдан ва кредит ажратилишига оид ҳужжатларнинг ҳаққонийлиги текширилмасдан кредитлар ажратилиши оқибатида, иссиқхона қуриш учун AT “Халқ банки” Китоб филиалидан 11 нафар фуқароларга 147 млн. сўм кредит маблағлари ноқонуний ажратилиб, кредитларнинг мақсадсиз сарфланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан AT “Халқ банки” Китоб филиали мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3355
0