• 12 210 сум
    19.29
  • 14 171 сум
    -132.44
  • 158 сум
    0.05
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 210 сум
    19.29
  • 14 171 сум
    -132.44
  • 158 сум
    0.05
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 6 мая 2019

Ўзбекистон шаҳарларида ҳаво ҳарорати 39 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет ҳафта охирида ҳаво ҳарорати иссиқ бўлиши ҳақида хабар бермоқда. Айрим ҳудудларда ҳарорат 39 даражагача иссиқ бўлади.

2237
0
UzNews.uz

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 8-11 май кунлари Ўзбекистонда кундузи ҳаво ҳарорати бирданига исиб кетиши кутилмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайдт. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи 34-39 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

2237
0