• 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 мая 2019

Энди коррупция ҳолатлари ҳақида Telegram-бот орқали хабар бериш мумкин

Адлия вазирлиги томонидан Telegram'да коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарларни маълум қилиш учун махсус бот яратилди.

3037
0
Скрин

"Адлия вазирлиги томонидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақидаги хабарлар ўз вақтида етказилишини ва дарҳол ушбу ҳолатларни аниқлаш, уларнинг оқибатларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этилишини таъминлашга қўшимча имконият яратиш мақсадида телеграм ижтимоий тармоғида “@antikorbot” номли махсус бот яратилди", - дейилади вазирлик хабарида.

Эндиликда, Адлия вазирлиги ва унинг тизимидаги таълим муассасаларида ноқонуний ишлар, жумладан коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ҳақида ушбу бот орқали хабар беришингиз мумкин бўлади.

Бунда, юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси қатъий сир сақланиши кафолатланади.

3037
0