• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 10 мая 2019

Эркак нарда ўйнаб ўтирганида жанжал сабаб танишини пичоқлади

Бош прокуратура нарда ўйини давомида содир бўлган ўзаро жанжал оқибатида қасддан одам ўлдириш ҳолатига изоҳ берди.

2430
0
UzNews.uz

6 май куни соат 21:40ларда Андижон вилояти Хўжаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.У. таниши С.У. билан нарда ўйини ўйнаб ўтириб, ўзаро жанжаллашган. Жанжални С.У.нинг бошқарувида бўлган автомашинада давом эттиришган.

Натижада А.У. автомашинадан тушиб С.У.ни урган. Ўша вақтда С.У. автомашинасидаги пичоқ билан А.У.нинг чап кўкрак қисмига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан С.У. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

2430
0