• 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 047 сум
    26.55
  • 14 099 сум
    110.41
  • 152 сум
    -3.59
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2019

Тошкентда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид инсталляциялар намойиш этилди – фото

9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан “Ботаника боғи"да тантанали байрам маросими ўтказилди. “Ботаника боғи” 11-12 май кунлари ҳам аҳолига хизмат кўрсатади.

3144
0
Мудофаа вазирлиги

Кун давомида боғ ҳудудидан ўрин олган уруш даврига оид ҳарбий техникалар, қурол-аслаҳа ҳамда ўша даврни ўзида ифодалаган кўргазмалар намойиш этилди.

Республика аҳолисига қулайлик яратиш мақсадида боғ ҳудудига 11-12 май кунлари бепул кириб-чиқиш таъминаланади.

Шу кунларда боғ ҳудудидан ўрин олган барча экспозициялар тўлалигича фаолият кўрсатади. Саҳна кўринишлари такроран соат 10:00, 12:00, 14:00, 16:00 ва 18:00да қўйилади.

Ҳозирда боғда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид “Т-34”, “ИС-2” танклари, ўзиюрар артиллерия қурилмалари, Шоаҳмад Шомаҳмудовнинг оиласига бағишланган экспозиция, уруш йилларида фаолият олиб борган қишлоқ кенгаши биноси, зирҳли ва ҳарбий автомобиль намуналари ва бошқа шу турдаги кўплаб инсталляциялар ўрин олган.

3144
0