• 12 099 сум
    -32.37
  • 14 134 сум
    9.5
  • 154 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 099 сум
    -32.37
  • 14 134 сум
    9.5
  • 154 сум
    0.28
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2019

Президент Боғистон кўчасидаги янги уйларни бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев 10 май куни 5 ой ичида 10 та уйда қурилиш якунланган замонавий турар-жойни бориб кўрди.

3406
0
president.uz

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил 21 декабрь куни бу ерга келиб, қурилиш макетлари билан танишган, зарур кўрсатмалар берган эди. Орадан беш ой ўтиб, бу ерда улкан ва замонавий мавзе пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

9 қаватли 24 та уй бунёд этилиши лойиҳалаштирилган. Ҳозирда 10 та уйда қурилиш якунланиб, ички ва ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Давлатимиз раҳбарига уйларнинг қурилиш технологияси, сифати ҳақида маълумот берилди.

Уйлар инновацион усуллар асосида қурилган бўлиб, деворлари қўшимча материаллар билан қопланган. Бу иссиқликни сақлаш, энергияни тежаш имконини беради. Иситиш ва совитиш тизими ҳар бир хонадонда мустақил бошқарилади.

Президент бу уйларнинг сифати, энергияни тежаши халқимизга маъқуллиги, шу тажриба асосида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам турар жойларни кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

3406
0