• 12 191 сум
    18.39
  • 14 303 сум
    -53.89
  • 157 сум
    0.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    18.39
  • 14 303 сум
    -53.89
  • 157 сум
    0.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 мая 2019

Президент йўловчи ташишда сифат ва хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди

Шавкат Мирзиёев 10 май куни Чилонзор туманидаги «Тошкент» автовокзалида амалга оширилган ишлар билан танишди.

6101
0
president.uz

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 январдаги қарорига мувофиқ Чилонзор туманидаги «Тошкент» автовокзали реконструкция қилинди. Вокзал энг илғор технологиялар билан жиҳозланган. Диспетчерлик хизмати, чиптахона, кутиш зали ва VIP залда йўловчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилган.

Меҳмонхона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, савдо дўконлари, аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхона, барлар ташкил этилган.

Вокзал энг илғор технологиялар билан жиҳозланган. Диспетчерлик хизмати, чиптахона, кутиш зали ва VIP залда йўловчилар учун замонавий шарт-шароитлар яратилган. Меҳмонхона, она ва бола ҳамда тиббиёт хоналари, савдо дўконлари, аёллар ва эркаклар учун алоҳида намозхона, барлар ташкил этилган. 31 та перрон, 80 та автобус учун жой мавжуд.

Бугунги кунда Тошкентдан Янгиер, Зомин, Самарканд, Зарафшон, Каттақўрғон, Хатирчи, Учқудуқ, Термиз, Денов, Бухоро, Қоракўл ва бошқа йўналишлар бўйича кунига 10 дан ортиқ маҳаллий рейслар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари, автовокзалдан 12 та халқаро йўналиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Бундан ташқари, йўловчи ташиш тизимидаги муаммолар ва уларни бартараф этиш механизмлари, халқаро ва шаҳарлараро автобус йўналишлари, автовокзал ҳамда автостанцияларни ривожлантиришга оид режалар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар қандай об-ҳаво шароитида йўловчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш, қатновларда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, нархларни арзон қилиш, ҳайдовчи ва вокзал хизматчилари малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берган.

6101
0