• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 мая 2019

Тошкентда прокуратура ходимига пора берган корхона раҳбари қўлга олинди

Эркак 1 млрд сўмдан ошиқ солиқни тўлашдан бўйин товлаганлиги учун прокуратура ходимига пора таклиф қилган.

3893
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, прокуратура ходимига пора берган корхона раҳбари қўлга олинди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

“Т.Қ.С” ШК раҳбари Т.М. ўзи раҳбарлик қилиб келаётган корхонанинг 353,6 млн сўмлик ва ўғли Э.М.га тегишли “Д.Қ.С” МЧЖ фаолиятида йўл қўйилган 560,6 млн сўмлик жуда кўп миқдордаги солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товланганлиги ҳолати бўйича уларга чора кўрмаслик ва енгиллик бериш эвазига Д.А.нинг хизмат хонасида, унга 2000 АҚШ долларини пора тариқасида берган пайтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Т.Қ.С” ШК раҳбари Т.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3893
0