• 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 191 сум
    15.72
  • 14 111 сум
    -40.25
  • 154 сум
    -0.88
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 мая 2019

Тошкентда туристлар қулайлиги учун йўл кўрсаткичларини ўрнатиш бошланди

Тошкент шаҳрида жойлашган 25та туризм томоша объектларига олиб борувчи йўл кўрсаткичлари инглиз ва ўзбек тилларида ўрнатилмоқда.

2830
0
poytaxt.uz

Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида жойлашган 25та туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида инглиз ва ўзбек тилларида йўл кўрсаткичлари ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди, дейилади шаҳар маъмурияти матбуот хизмати хабарида.

"Ҳозирда туристларга янада қулайлик яратиш, хорижий ва маҳаллий туристларнинг мўлжаллаган манзилларига тез ва осон етиб олишларини таъминлаш мақсадида, хорижий меҳмонлар борадиган масканларда ва автомагистраллар бўйида ўзбек ва инглиз тилларида ахборот берувчи йўл кўрсаткичлари ўрнатилмоқда", - дейилади хабарда.

Жорий йилнинг охирига қадар 150дан ортиқ йўл кўрсаткичларини ўрнатиш режалаштирилган.

2830
0