Ашраф Хўжаев ТИВ ташқи иқтисодий ҳамкорлик бош бошқармаси (ТИҲББ) бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
У аввал хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
ТИҲББ хорижий инвестициялар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш бошқармаси, экспорт ва ташқи савдо алоқаларини ривожлантириш бошқармаси, ҳукуматлараро комиссиялар фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ва туризмни ривожлантириш соҳасида халқаро ҳамкорлик бошқармасини ўз ичига олади.