Президентнинг "Қурилиш материаллари саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига қурилиш соҳасига алоқадор тўртта таълим йўналишларини ташкил этишга кўрсатма берилди.
2019/2020 ўқув йилидан Бухоро муҳандислик-технология институти, Жиззах политехника институти ва Фарғона политехника институтида қуйидаги йўналишлар очилади:
- Қурилиш материаллари, буюмлари ва қурилмаларини ишлаб чиқариш технологиялари;
- Йиғма темирбетон, бетон қурилмалар ва буюмларни ишлаб чиқариш;
- Материалшунослик ва янги турдаги қурилиш материаллари технологияси (турлари бўйича);
- Деворбоп ва пардозбоп қурилиш материаллари технологияси.