• 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 065 сум
    -27.38
  • 13 755 сум
    -69.91
  • 156 сум
    -1.47
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 30 мая 2019

Суриядан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди - фото

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига биноан, 156 нафар ватандошимиз, асосан аёллар ва болалар Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудидан юртимизга қайтарилди.

4168
0
president.uz

156 нафар Ўзбекистон фуқароси 30 май куни махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Алдов оқибатида ўзга юртга бориб қолиб, оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказган бу инсонларга ҳукуматимиз томонидан тиббий, психологик, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Уларнинг тинч ҳаётга қайтиб, жамиятга мослашишлари, таълим ва ижтимоий дастурларда иштирок этишлари учун зарур шароит яратилади, бошпана ва иш билан таъминлаш чоралари кўрилади", - дейилади хабарда.

4168
0