• 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июня 2019

Ангренда янги темир йўл вокзали барпо этилди

Бугун, 1 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги янги темир йўл вокзалига ташриф буюрди.

2254
0
president.uz

Давлат раҳбарининг аввалги ташрифи чоғида белгилаб берилган вазифалар асосида Ангренда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

"Ангрен транспорт коммуникациялари жиҳатидан муҳим стратегик ҳудуд. Тошкентни водий билан боғловчи темир йўл қурилганидан кейин унинг аҳамияти янада ортди. Лекин вокзал йўқлиги боис йўловчилар узоқ станцияларга боришга мажбур бўларди. Янги вокзал шаҳар аҳолиси ва туристлар учун катта қулайлик яратади", - дейилади хабарда.

Президент вокзалда йўловчи ва хизматчилар учун яратилган қулайликларни кўздан кечирди.

Вокзалда бир вақтнинг ўзида 100 йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти мавжуд. Кутиш зали, она ва бола хонаси, тиббий пункт, овқатланиш ва савдо шахобчаларида барча шароит яратилган.

Шу ерда Тошкент вилоятида туризм, энергетика, кимё, металлургия соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Президент «Чорвоқ» эркин туристик зонасида халқаро дам олиш масканлари, Белдирсой, Чимён ва Нанай ҳудудларида Франция компаниялари консорциуми иштирокида тоғ-чанғи курорти барпо этиш лойиҳаларига алоҳида аҳамият қаратди.

2254
0