Президентлар жорий йилнинг 14-15 июнь кунлари Бишкек ва Душанбе шаҳарларида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммити тадбирлари якунлари юзасидан фикр алмашдилар, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Суҳбатда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.