• 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 052 сум
    39.93
  • 13 985 сум
    49.94
  • 165 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июня 2019

Тошкентда «Toshissiqquvvati» ходими 27 млн сўмни ўзлаштириб олди

Аёл 58 нафар фуқаронинг иссиқ сув учун тўлаган пулларини уларнинг ҳисоб-рақамларига туширмаган ҳолда, 27 млн сўмни ўзлаштириб олган.

3610
0
UzNews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор тумани бўлими томонидан «Toshissiqquvvati» ДУК Чилонзор тумани бўлими мурожаатига асосан олиб борилган терговга қадар текширувда фирибгарлик ҳолати аниқланди, дейилади Бош прокуратура хабарида.

Мазкур бўлим ходими З.М. 2018 йил давомида 58 нафар фуқаролар томонидан иситиш тизими ва иссиқ сув манбаи учун тўланган пулларни истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-рақамларига туширмасдан, уларга тўлов квитанцияларини ёзиб бериш орқали жами 27 млн сўм пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

3610
0