20 июль куни Фарғонада жойлашган маиший техникаларни таъмирлаш устахонаси ишчиси 39 ёшли З.А. ва устахона фарроши 32 ёшли Е.Р.нинг ўртасида жанжал келиб чиққан. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жанжал давомида З.А. фаррошнинг юзига қўли билан урган ва аёл боши билан ерга йиқилиб, жароҳат олган.
Жабрланувчи жароҳат сабабли воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда З.А. ушланган бўлиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.