• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 августа 2021

Оққўрғонда захарланган болалар бўйича қўшимча маълумот берилди

Ой бошларида 30 нафар боғча тарбияланувчиси интоксикация синдромининг клиник кўринишлари билан шифохоналарга ётқизилганди.

1058
0
UzNews.uz

Мактабгача таълим вазирлиги Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли боғчада интоксикация синдроми белгилари билан шифохоналарда даволанаётган тарбияланувчиларнинг саломатлиги тўғрисида маълумот берди.

19 август 16:00 соат холатига, шифохоналарда жами 9 тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 3 нафарининг ҳолати ўрта оғир, 5 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланиб, динамикада соғаймоқда, 1 нафар боланинг ҳолати эса қониқарли.

Дастлаб шифохонага 30 нафар тарбияланувчи қабул қилинганди. Бугунги кунда 21 нафар тарбияланувчи уйига рухсат берилган. 

Эслатиб ўтамиз, 12 август ҳолатига 6 нафар тарбияланувчи оғир ҳолатда жонлантириш бўлимида даволанаётгани, шундан бир нафар тарбияланувчи ўпканинг сунъий нафас бериш мосламасига уланган бўлиб, ҳолати ўта оғир ҳолатда эканлиги қайд этилганди.

Бош прокуратура ҳолат бўйича жиноий иш очган.

1058
0