• 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 024 сум
    7.36
  • 13 643 сум
    -69.76
  • 160 сум
    -0.22
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 27 июля 2019

Урганчда уйлари бузилган норози аҳоли бош кўтарди

Бош вазир Арипов Президент кўрсатмасига биноан Хоразмга учиб кетди. Аҳолига компенсация пули тўланмоқда.

2982
0
Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев ҳукумат раҳбарига Хоразм вилоятига бориб, юзага келган муаммоларни ҳал этиш учун «Ашҳобод» маҳалласи аҳолиси билан мулоқот қилишга кўрсатма берди, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.

Мавжуд маълумотларга кўра, Абдулла Арипов маҳаллий аҳоли билан учрашиб, муаммоларни муҳокама қилган. Барча фуқароларга тегишли компенсация пулини нақд кўринишда тўлашган.

Фото: t.me/kurbanoffnet

Фото: Хоразм вилояти ҳокимияти

Хоразм вилояти ҳокимиятининг хабар беришича, Урганч шаҳридаги «Ашҳобод» маҳалласида яшовчи аҳолига Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғидан ер ўрни ажратиб берилган, аммо, хонадон эгаларининг баъзиларига компенсация пули тўланмаган.

Фото: fb.com/hokimermanov

Урганч тумани Чондирқиёт қишлоғида одамлар норозилиги сабаб соат тахминан 21:00да Урганч – Хонқа йўлининг қатнов қисмини тўсишгани ва шу сабаб бир неча соат давомида катта қатнов йўлидан автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган. Бундан хабар топган вилоят ҳокими Фарход Эрманов воқеа жойига зудлик билан етиб бориб норози аҳоли билан мулоқотга қилган. Ҳоким ишчи гуруҳини тузиб, аҳоли вакиллари билан музокара ўтказиб, муаммоларнинг ечимини топишга ваъда берганидан сўнг одамлар тарқала бошлаган.

Фото: fb.com/hokimermanov

2982
0