• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июля 2019

Ўзбекистондаги энг зўр ва энг ёмон ҳокимлар аниқланди

Telegram фойдаланувчилари ҳокимлар фаолиятини "зўр", "ўрта" ва "ёмон" белгилари бўйича баҳолашди.

6599
0
t.me/MadinaNurman

@Qoshni_mahalla Telegram-каналида "Ўз ҳокимингиз фаолиятини қандай баҳолайсиз" деган сўровнома ўтказилди. Фойдаланувчиларга жавобларнинг уч хил "зўр", "ўрта" ва "ёмон" турлари тақдим этилган.

"Зўр" деган энг кўп овозни қуйидаги ҳокимлар қўлга киритган:

1. Эркинжон Турдимов (Самарқанд вилояти ҳокими) - 48%

2. Хайрулла Бозоров (Наманган вилояти ҳокими) - 34%

3. Шуҳратбек Абдураҳмонов (Андижон вилояти ҳокими) - 31%

Фаолияти “ёмон” деб баҳоланган кучли учлик:

1. Шуҳрат Ғаниев (Фарғона вилояти ҳокими) - 63%

2. Фарҳод Эрманов (Хоразм вилояти ҳокими) - 60%

3. Зафар Рўзиев (Қашқадарё вилояти ҳокими) - 58%

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев фаолиятига алоқадор сўровномада деярли 11 минг киши қатнашган. Баҳоловчиларнинг кўпчилиги (55 фоиз) унинг фаолиятини "ёмон" дея баҳолашган, 28% — “зўр” ва 17% — “ўрта”.

6599
0