• 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 019 сум
    -82.76
  • 13 690 сум
    -122.1
  • 154 сум
    0.12
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2019

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тез тиббий ёрдам шифокорлари билан содир бўлган муштлашув бўйича изоҳ берди — видео

Вазирликнинг маълум қилишича, мазкур тез тиббий ёрдам бригадаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли бўлмаган.

3813
0
Кадр

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда йўл четида тез тиббий ёрдам машинаси шифокорлари билан содир бўлган муштлашув акс этган видеоёзув тарқалди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат бўйича изоҳ берди.

Маълум бўлишича, видеолавҳада акс этган тез тиббий ёрдам бригадаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимига қарашли бўлмаган.

“Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда пойтахтдаги 12 та тез тиббий ёрдам бўлимларида 179 та тез тиббий ёрдам бригадаси штат режимида тун-у кун ишлаб турибди ва суткасига ўртача 3 мингта мурожаат бўйича хизмат кўрсатмоқда”, - дейилади вазирлик хабарида.

Дастлабки текширувларга кўра, видеоёзувдаги ходимлар ва машина хусусий тиббиёт муассасасига тегишли тез тиббий ёрдам бригадасиники эканлиги аниқланган.

“Вазирлик ўз ваколати доирасида мазкур ҳолатни ўрганиб, тегишли қатъий чораларни кўриши ва бу ҳақда қўшимча маълумотлар берилишини маълум қилади”, - дейилади хабарда.

3813
0