• 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 августа 2019

Тошкент жамоат транспортида йўлкира нархи ошади

15 августдан бошлаб Тошкент жамоат транспортларида (автобус ва метро) йўлкира нархи 200 сўмга ошади.

2278
0
mytashkent.uz

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метрода йўлкира ҳақини 16,7 фоизга ошириш ҳамда уни ҳар бир сафар учун 1400 сўм миқдорида белгилаш ҳақида таклиф киритган. Бунда ойлик йўл карточкалари нархи ҳозирги даражада сақлаб қолиш тўғрисидаги қарорга келинган. Бу ҳақида пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Иш ҳақининг ошиши ва ёқилғи ҳамда эҳтиёт қисмларига нархларнинг кўтарилиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортида йўқотишларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, 15 августгача йўлкира ҳақи 1200 сўмни ташкил этган бўлиб, ушбу тариф 2016 йил апрель ойида ўрнатилган.

2278
0