Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида 20 август куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Икки кунлик сафар давомида Мўйноқ, Қонликўл, Қораўзак, Тахиатош каби туманлар ва Нукус шаҳридаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш, саноат корхоналари ва фермер хўжаликлари фаолияти билан танишиш режалаштирилган.
Кун тартибига халқ билан мулоқот қилиб, янги лойиҳаларни белгилаш ҳам киритилган.