• 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 076 сум
    63.77
  • 13 800 сум
    69.27
  • 157 сум
    -0.82
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 августа 2019

Тошкентда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг сохта ходими пора билан ушланди

ОТМ талабаси ўзини жиноят қидирув ходими деб таништириб, содир этилган жиноятга «кўз юмиши» учун 100 доллар сўраган.

2147
0
ИИББ

17 июль куни Чилонзор туманида жойлашган олий таълим муассасаларининг бирининг талабаси ҳисобланган 25 ёшли Б. О. 29 ёшли С. А.га ўзини жиноят қидирув ходими деб таништирган.

Шундан сўнг, у фуқарони ўғирланган буюмларни сотиб олганликда айблаб, содир этган жинояти учун «кўз юмишини» ва жиноий жавобгарликка тортмаслиги учун 100 АҚШ доллари сўраган, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ИИББ.

Б. О. Чилонзор тумани Муқимий кўчасида талаб қилинган пулни олаётган вақтида қўлга олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) билан жиноий иш қўзғатилган.

2147
0