• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 9 сентября 2019

Бошланган ҳафтада ҳаво ҳарорати кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта мобайнида об-ҳаво дастлаб совуқ, кейинчалик эса иссиқ бўлиши кутилмоқда.

2327
0
UzNews.uz

Бугун юртимизга Волгабўйи ҳудудидан навбатдаги нам ва нисбатан совуқ ҳаво оқимлари кириб келди. Айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғди. Фақат Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятидагина ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилди. Кундузги ҳарорат 17-19 даражагача, жанубда эса 25 даражагача пасайди.

Ҳафтанинг бошидаги бундай совуқ ҳаво узоқ давом этмайди. Эртага Ўзбекистоннинг каттагина қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва куннинг биринчи ярмида булутли об-ҳаво сақланиб туради, айрим жойларга ёмғир ёғади.

Яқин кунларда кечаси совуқ бўлиб, тунги ҳарорат 8-11 даражагача пасаяди. Ҳафта ўртасига келиб эса кундузги ҳаво ҳарорати 23-28 даражагача илийди.

Кейинчалик ҳафтанинг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кўрсаткичлари ўртача кечаси 10-15, кундузи 25-30 даража бўлади.

2327
0