• 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 014 сум
    -39.55
  • 13 859 сум
    -73.35
  • 167 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 сентября 2019

Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинмоқда

1 октябрдан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади.

4429
0
UzNews.uz

Президент фармони билан, жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинади, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

Бундан ташқари, 2020 йил 1 январдан хусусий нотариал идоралар ташкил этилиши кўзда тутилмоқда.

"Бу ўзгариш аҳолининг нотариал идорада навбат кутиб қолиши ва идорама-идора сарсон бўлиб юришининг олдини олади", - дейилади хабарда.

Шунингдек, мол-мулклар билан боғлиқ битимларни тасдиқлашда ҳам бир қатор талаблар бекор қилинади.

Хусусан, келаётган йилнинг 1 январидан эътиборан қурилиши тугалланмаган уй-жойларни сотишда ҳокимликларнинг рухсати, васийликдаги шахс номидан турар жойни ижарага (арендага) беришда васийлик ва ҳомийлик органининг розилиги талаб этилмайди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2020 йил 1 январдан бошлаб корхонани ижарага, текин фойдаланишга бериш, бирламчи бозорда мол-мулкни лизингга бериш ва гаров (ипотека) шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш тартиби бекор қилинади.

4429
0