• 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 987 сум
    26.47
  • 13 692 сум
    21.27
  • 152 сум
    -0.44
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 сентября 2019

Тошкентда «One Belt - One Road» ўзбек-хитой кўргазмаси бўлиб ўтади

Кўргазмада энг янги технологиялар ҳамда халқ истеъмолидаги маҳсулотлар, қурилиш моллари ва автомобиллар аксессуарларига ечимлар намойиш этилади.

2521
0

«One Belt - One Road» – бу ўрта ва марказий Осиё мамлакатларини бирлаштириб турадиган лойиҳадир. Мазкур лойиҳанинг кўплаб иштирокчилари «Буюк ипак йўли»нинг бир қисми бўлишган, шу қаторда илк экспорт-импорт операциялари қатнашчиларидир.

Ҳозирги кунда ушбу лойиҳа ипак йўлининг барча қадрият ва анъаналарини ўз ичига олади. Хитой мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни яхшилаш устида ишлаб туриб, лойиҳа иштирокчилари ўртасидаги ҳамкорлик учун янги ва қулай шартларни фаол равишда ривожлантириб бормоқда.

Ўзбекистон ҳукумати, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси ҳамда Хитой элчихонасининг қўллаб-қувватлаши остида 18 сентябрдан 20 сентябрга қадар бўлиб ўтадиган кўргазма ташкил этилади.

Мазкур кўргазма кўп асрлик савдо алоқаларини ва давлатлар ўртасида ҳамкорлик учун платформалар яратишни назарда тутади. Кўргазмада энг янги технологиялар ҳамда халқ истеъмолидаги маҳсулотлар, қурилиш моллари ва автомобиллар аксессуарларига ечимлар намойиш этилади.

Кўргазмада маиший техника ишлаб чиқаришдаги энг сўнгги ютуқлар ҳақида билиб олиш, маҳсулотларни тўғридан-тўғри ишлаб чиқарувчилардан харид қилиш ва воситачиларсиз ишлаш имконияти пайдо бўлади.

Кўргазма ўтказиладиган кунлари 1-павильон ҳудудида чаепития учун махсус бурчак очилади, у ерда Хитой чой маросими бўлиб ўтади.

Кўргазма ўтказиладиган жой: ЎзЭкспоМарказ, 1-павильон

Батафсил маълумот учун: +99890 9984248, www.onebeltoneroad.uz.

E-mail: [email protected]

Реклама ҳуқуқлари асосида

2521
0