• 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 012 сум
    7.46
  • 13 731 сум
    39.74
  • 158 сум
    1.03
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 сентября 2019

1 мартдан Ўзбекистонда ҳожатхонаси бўлмаган АЁҚСларни ёпиш бошланади

Автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари эгаларига 2020 йилга қадар туну-кун ишлайдиган, санитария нормаларига жавоб берадиган ҳожатхоналарни ўрнатишга кўрсатма берилди.

1969
0
UzNews.uz

2020 йил 1 мартдан бошлаб туну-кун ишлайдиган, санитария нормаларига жавоб берадиган ҳожатхоналар билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг қарорида айтиб ўтилган.

"Мавжуд бўлган 4000дан ортиқ автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларининг 20 фоизигина санитария-гигиена шохобчалари билан таъминланган. Бу эса фуқаролар ва сайёҳларнинг кўплаб шикоятларига сабаб бўлмоқда", - дейилади хабарда.

Бундан ташқари, автомобилларга ёқилғи қуйиш станциялари эгаларига савдо шохобчалари, тез овқатланиш шохобчалари ва бепул Wi-fi зоналари ташкил қилишга кўрсатма берилган.

1969
0